19K12Telegramda ochish
"Нархлар барқарорлигини таъминлаш кўпинча сиёсий жиҳатдан номақбул қарорлар қабул қилишни талаб этади" Monetary Policy Dialogue — 2026 форумида Марказий банк мустақиллиги, инфляция ва ноаниқликлар ҳақида янграган муҳим фикрларни Газета бир материалга жамлаган. "Марказий банк мустақиллиги пул-кредит сиёсатининг муваффақиятида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки нархлар барқарорлигини таъминлаш кўпинча сиёсий жиҳатдан номақбул қарорлар қабул қилишни талаб этади. Қисқа муддатли сиёсий мулоҳазалар фоиз ставкаларини паст даражада ушлаб туришни ёки иқтисодий фаолликни рағбатлантиришни жозибадор қилиб кўрсатиши мумкин, ҳатто бу келажакда юқори инфляция ва беқарорликка олиб келиши маълум бўлса ҳам...Мустақиллик марказий банкка узоқ истиқболда иқтисодиёт учун энг кўп фойда келтирадиган йўналишга эътибор қаратиш учун операцион ваколат беради. Айни пайтда, мустақиллик ҳисобдорлик билан бирга бўлиши шарт". "Нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган ягона инфляция мақсади томон ҳаракат қилишнинг ўзи етарли эмас. Энг ёмон сценарий қандай бўлиши ёки турли сценарийларда қандай салбий оқибатларга дуч келишимиз мумкинлигини кўриб чиқиш, чидамлилик ва мустаҳкамликка эътибор қаратиш лозим. Ҳар қандай оғир шароитдан энг кам талафот билан ўтишни таъминлашимиз зарур". "Ишлар яхши кетаётганда, одамлар унчалик қизиқмайди. Улар марказий банкнинг инфляция истиқболлари ҳақидаги гапларини эшитгандан кўра, YouTube видеоларини томоша қилишни афзал кўрадилар. Улар қачон қизиқа бошлайди? Айнан эришишингиз керак бўлган кўрсаткичга эриша олмаганингизда...Одамлар юқори инфляциянинг таъсирини ўз танасида ҳис қила бошлаганидан кейингина марказий банкка юзланади. Молия бозорлари пул-кредит сиёсатида доим қисман иштирок этади, аммо кенг жамоатчилик айнан қийин пайтларда эътибор қаратади". "Шокнинг ҳақиқий табиатини реал вақт режимида аниқлаш жуда қийин... Марказий банк қарор қабул қилаётган пайтда шокнинг асл манбаси тўлиқ маълум бўлмаслиги мумкин. Бундан келиб чиқадики, қарорлар тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва юқори ноаниқлик шароитида қабул қилинади. Шу нуқтаи назардан, замонавий марказий банкнинг вазифаси энг яхши прогнозни топиш эмас, турли сценарийларда ҳам самарали ишлайдиган қарорни қабул қилишдир".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin