Uzum Market октябр ойида 1 500 000 дан ортиқ буюртмаларни етказиб берибди. Маркетплейс қисқа муддатда мамлакатдаги энг йирик логистика комплексини қурмоқда, буюртмаларни тарқатиш пунктлари тармоғини кенгайтириб, автопаркни катталаштирмоқда ва янги ходимларни ишга олмоқда. Бу харидорлар ва сотувчилар учун хизматларни яхшилаш мақсадида амалга оширилади. Алалоқибат бу бизнесни янада жадал ривожланиши ва бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб харидорлар Uzum Market сотувчилари томонидан тақдим этилган кенг турдаги товарлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун амалга оширилмоқда.
Албатта буларнинг барчасини амалга ошириш учун лойиҳага яна инвестиция киритиш талаб қилинади. Шу мақсадда 4 ноябрдан сотувчилар учун комиссия нархлари оширилади. Бугунги кунгача маркетплейс МДҲдаги барча платформалар орасида паст комиссияларни сақлаб келмоқда, аммо инфратузилманинг ўсиши учун доимий равишда инвестиция киритиш ва харажатларни назорат қилишни талаб қилади.
Ошадиган нархлар маркетплейслар учун ўртача қийматларга яқинлаштирилган. Бу компанияга операцион самарадорликни сақлаб қолиш ва худди шундай суръатларда ўсиш имконини беради. Комиссия товар нархига қараб 5% дан 40% гача бўлади ва шу билан бозордаги энг паст кўрсаткичлардан бири даражасини сақлаб қолади.
Манба
- https://t.me/MarketplaceUzum/411@MarketplaceUzum