5G тармоғи бутун Ўзбекистонни қамрайдими?
Дунёнинг энг йирик 10та телекоммуникация компанияларидан бири ҳисобланган Etisalat International Ўзбекистон бозорига кириб келаётгани айтилмоқда.
Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан қабул қилинган бизнес стратегияга кўра, Ўзбекистон ҳудудини тўлиқ қамрайдиган муқобил 5G SA тармоғи бутунлай янгитдан яратилади ва мижозларга 5G NR хизматлари таклиф этилади.
5G тармоқ инфратузилмаси учун Nokia технологиялари ва ускуналари ўрнатилади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда уяли алоқа тармоғи инфатузилмасини яратишда илк бор Nokia иштирок этади.