
UZTELECOM Ўзбекистонда кенг кўламли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи халқаро Ооkla® компаниясининг 2023 йилнинг 1-2 чораги учун “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби деб топилибди.
Соҳада амалга оширилаётган модернизация ишлари туфайли юклаш тезлиги ҳамда тўғридан-тўғри эфирлар сифати ошгани, ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотларда узилиш деярли кузатилмаётгани аҳоли томонидан эътироф этилмоқда.
Шунингдек, айни пайтда Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари 5G технологияси билан тўлиқ қамраб олинган.
Яқин йилларда бу технология юртимизнинг барча вилоятларида жорий қилиниши режалаштирилган.
Реклама