21K10Telegramda ochish
UZTELECOMдан юқори тезлик, барқарор ва сифатли алоқа UZTELECOM республика бўйича мавжуд таянч база станцияларида кенг кўламли модернизация ишларини олиб бормоқ. Натижада, интернет тезлиги ошиб, тиғиз вақтларда алоқа барқарорлашмоқда, сўзлашув пайтида эса овоз тиниқлиги ортмоқда. Компания техник жамоаси томонидан ҳудудлардаги таянч база станцияларининг ақлли оптимизация қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида мобил интернетнинг ўртача тезлиги 30 фоизга ошди. Мазкур ҳудудларда эндиликда видео, илова ва файлларни юклаб олиш камроқ вақт олади, VoLTE технологиясининг жорий этилиши эса сониялар ичида уланиш ва жонли мулоқот каби тиниқ овозни таъминлайди. Эътиборлиси, UZTELECOM тармоқни модернизация қилиш ишларини 2026 йилда ҳам кенг кўламда давом эттиради. LTE ва 5G қамровининг кенгайтирилиши эса, ҳар бир аҳолиси ҳамда бизнес, таълим ва давлат хизматлари учун янги имкониятлар демакдир. Бир сўз билан айтганда, компания рақамли экотизимни ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг рақамли салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор! Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin