
Etisalat Ўзбекистонда! Perfectum e& (Etisalat) билан рақамли келажакни бугун яратмоқчи
Дунёнинг энг йирик 10та телекоммуникация компанияларидан бири ҳисобланган Etisalat International Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда.
Глобал мобил алоқа оператори e& (Etisalat) ва Perfectum бренди остида фаолият кўрсатувчи “RWC” МЧЖ ҚК ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Ҳамкорлар қабул қилган бизнес стратегияга кўра, бутун Ўзбекистон ҳудудида муқобил 5G SA тармоғи бутунлай янгитдан яратилади. Энг талабчан фойдаланувчиларни ҳам ҳайратда қолдирадиган 5G NR хизматлари таклиф этилади. Қайд этиш жоизки ушбу моделнинг нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий осиёда аналоги мавжуд эмас.
Эътибор беринг, амбицион режаларга кўра, 5G тармоғи қандайдир кичик шаҳар ё мавзени эмас, бутун Ўзбекистонни қоплайди. Табиийки, иқтисодий ўсиш тезлашади, Ўзбекистонликларни бойитадиган янги секторлар ва бизнеслар пайдо бўлади.
e& (Etisalat) брендининг бозоримизга кириб келиши Янги Ўзбекистоннинг технологик келажагини яратиш бугундан бошланганидан далолат беради.
Реклама