18K32Telegramda ochish
Россияда нақд валюта сотувида муаммолар кузатилмоқда Коммерсантъ нашри журналистлари кеча нақд валюта тушуми доирасида нақд валюта сотишга рухсат берилган куни Москвадаги банкларнинг айирбошлаш шохобчаларидаги вазиятни ўрганишган. Нашрга кўра, аксарият банкларда биржа курсига яқин котировкалар бўйича валюта олиш жуда қийин бўлган. Айрим банкларда сотувга нақд валюта бўлмаган бўлса, баъзи банклар таклиф этадиган нақд валюта курси биржа курсидан 25%гача қиммат белгиланган. Кичик банкларда айирбошлаш шохобчаларида фақат 1000 долларгача валюта олиш мумкин бўлган (1 доллар 100 рубль курси бўйича).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin