Қирғизистонда Россиядан юборилган пул ўтказмаларини фақат рублда олиш мумкин. Мамлакатда Золотая корона тизими ишламаяпти
Ўзгартиришларга кўра, халқаро пул ўтказмалари энди жўнатувчи-мамлакат валютасида берилади. Регулятор бу қоидалар вақтинча эканини билдирган.
Масалан, Россиядан юборилган пул ўтказмалари қандай валютада юборилганидан қатъий назар, фақат рублда берилиши мумкин. Агар жўнатувчи мамлакат валютаси банкда бўмаса, ўтказма сомда берилади.
Ижтимоий тармоқларда ва форумларда бу ўзгаришлар фақат Россия фойдасига ва Россия манфаатларида, қилингани айтилмоқда. Чунки Қирғизистонга юборилаётган пул ўтказмаларининг 80-85%ини Россиядан жўнатиладиган ўтказмалар ташкил этади ва тўловлар рублда амалга оширилса, Россия учун доллар ёки еврода клиринг ўтказишга ҳожат қолмайди.
Айни вақтда иккинчи кундирки, Қирғизистонда Золотая корона тизими билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.