Энергетикада таннархни шишириш тўхтайдими?
Давлат раҳбари йил якунигача 10 триллион сўмлик асоссиз харажатларни мақбуллаштириш топшириғини бермоқда.
Айнан асоссиз харажатлар, таннархни шишириш орқали компенсация ва субсидияларни ундиришга ружу қўйилгани бюджетда юкламани ошираётган омиллардан бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Таннархни 15 фоизга пасайтириш бўйича берилган топшириқлар яна бир бор қайд этилиб, бу ишларни, айниқса энергетикада тизимли давом эттириш вазифаси қўйилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари йил бошидаги йиғилишда 2024 йилни "таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили" деб эълон қилган. Лекин энергетикада газ ва электрнинг ўзи шиширилган таннархини камайтириш ўрнига, яна шишириш давом эттирилмоқда. Бюджет дефицити янги ва янги рекордларни қайд этмоқда, охирги йилларда биринчи марта биринчи ярим йилликда ойлик ва пенсияларни ошириш рўй бермади.
- https://t.me/the_bakiroo/8013@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8437@the_bakiroo