50K127Telegramda ochish
Cobalt нархида E2, Spark нархида Seagull танлови бўладими? Кейин-чи? BYD Seagull ва E2 электромобилларини эҳтимолий ишлаб чиқариш учун тақдим этилган ва лабораторияларда синовдан ўтказила бошлагани бир қарашда жуда умидвор хабар. Айниқса, автомобиль ишлаб чиқарувчи монополист назоратидаги бозорда бюджет моделлари Spark ва Nexia ишлаб чиқариш тўхтатилган, Cobalt учун очиқ контрактация мавжуд эмаслигида. Қолаверса, келаётган қишда шимолдаги босқинчиларга боғлиқ бўлиб қолган газ таъминоти янада ёмонлашса ёмонлашадики, яхшиланмайди. Олигархияга топширилган нефть қазиб олишдаги аҳвол бундан-да бадтар, бензин импорти мақсадли равишда яна энергетикларнинг шимолдаги оғаларига қарам қилинишда давом этмоқда. Шу реалликларда биз яқин ва ўрта истиқболда жуда катта тезликда электромобилларга ўтишимиз даркор. Лекин бу йўлда : Биринчидан, электромобиллар ишлаб чиқариш баҳона янги монополияга рўпара келмаслигимиз зарур. Ўзбек истеъмолчиларининг танлови яна тортиб олинса, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган E2 ва Seagull Хитойдагидан қиммат ва сифатсиз, яна навбат ва тақчил ҳам бўлади.Ўзбекистонликлар учун E2 12200 доллардан, Seagull 9700 доллардан арзонроқ тушишига қандай кафолатлар бор? Рақобат ва танлов бўлмаса, ким ва қандай омиллар таннархни арзонлаштиришга мажбур қилади? Иккинчидан, мабодо E2 ва Seagull'ни ишлаб чиқариш ҳақида қарор қабул қилинмаса, ушбу электромобилларнинг импорти монополист чайқовчи қўлига ўтиб қолмаслиги зарур. Ўзбек истеъмолчисининг истаса, расмий дилердан, истаса, хусусий тадбиркорлар келтирганидан электромобиллар сотиб олишга тўла ҳақли. Ўзлари 100 минг долларлик импорт машиналарда юрадиган Ташқи савдо, стандартлаштириш ва сертификатлаш идораларидаги протекционизмни шиор қилганлар ва Ўзавтосаноатдаги чиновникларнинг бунга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Учинчидан, истаймизми, йўқми, электромобиль бозоримиз нафақат глобал, минтақавий миқёсда ҳам жуда кичкина эканини ҳисобга олиш керак. Электромобилсозликда ўзаро рақобатлашувчи, ягона вертикалга бўйсунмайдиган ва экспорт бозорларига мотивацияси бюрократик эмас, тижорий мақсадларда юқори бир нечта мустақил ўйинчилар пайдо бўладими? Ё бутун электромобиль бозори BYD'га 1994 йилда Daewoo/GM'га топширилгани каби хатони яна такрорлаймизми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin