27K113Telegramda ochish
“BYD Central Asia” нимадан қўрқади? Ўзини Ўзбекистонда BYD автомобилларининг ягона расмий дистрибьютори дея тамсил этаётган “BYD Central Asia” компанияси турли ОАВ ва медиа платформаларда тижорий ҳуқуқида навбатдаги баёнотини ёймоқда. Маълум қилинишича, Ўзбекистонга “норасмий импорт” орқали олиб келинадиган автомобиллар сонининг кўплиги ва улар билан расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар орасидаги сезиларли техник фарқларни ҳисобга олиб, BYD “параллел импорт”ни қўллаб-қувватламас эмиш. Шунингдек, BYDʼнинг расмий дилерлари сертификатланмаган тарзда олиб келинган автомобилларга кафолат хизматини кўрсатилмаслиги айтилган. Бу позиция ҳаммага маълумку, нимаси янгилик, дейишга шошилманг. Компания барча мульти брендли дилерларга расмий тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан олиб келинган автомобилларни сотмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берганини таъкидлаган. Мана буниси энди янги, хавотир олинадиган даража. “BYD Central Asia”нинг маъмурий ресурслари, монополия вертикалининг бир қисми экани ва қарор қабул қилувчиларга яқинлиги ҳисобга олинса, хусусий тадбиркорлар олиб келаётган электромобилларни сотмаслик кўрсатмаси мажбуриятга айланиши мумкин. Энди савол, расмий дилернинг сервиси ва кафолатлари шунчалар зўр экан, нимадан қўрқади? Яна имтиёзларингиз бўлса? Харидорнинг ўзи ҳал қилаверсин, ё 4-6 минг доллар қиммат тўлаб, кафолатли ва сервисли электромобиль олиш ёки худди ўша электромобилни 4-6 минг долларга арзон, лекин сервис ва кафолатсиз олиш. Майлими, сиз корчалонлар эмас, ўзбекистонликларнинг ўзлари ўзларининг танлови учун масъул бўлса?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin