32K176Telegramda ochish
3 ой ўтмай, электр энергиясининг таннархи 970 сўмдан 1002 сўмгача шиширилган Энергетика вазирлигининг навбатдаги баёнотида биз шўрпешона истеъмолчилар учун ҳеч қандай янги ғоя ёки умидворлик йўқ. Ўша-ўша эски шаблон, эски тос, эскича тезислар. Фақат матн бўйича рақамлар янгиланган. Биринчидан, кутилганидек, таннархни шишириш пойгаси давом этмоқда. Мустақил аудитдан ўтказилмаган, методологияси очиқланмаган ва гардкам ўлчовларга кўра, охирги уч ойда 1 квт.соат электр энергияси таннархи 970 сўмдан 1002 сўмгача етган. Шундан, 1 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш харажатлари 741,93 сўмни, транспортировка харажати 57,8 сўмни, тақсимлаш ва сотиш харажатлари 202,4 сўмни ташкил этармуш. Таннархнинг шиширилиши арзон генерация, яъни қайта тикланувчи станцияларнинг улуши ортиб бораётган ойларда рўй бераётгани рақамларни янада шубҳали қилади. Иккинчидан, шонли энергетиклар зараркунанда энергетика учун субсидия олишни тўхтатишмоқчи эмас. Каррасига ошган тарифларга қарамай, улар бюджетдан яна қарийб 480 млрд.сўмлик компенсация олишга ишора қилишмоқда. Бу яна ўнлаб қурилмаган мактаблар, ўқитувчи ва шифокорларнинг ошмаган ойлиги, пенсионерларнинг давомли қашшоқлашуви дегани. Учинчидан, энергетиклар счетчиклар ва умуман АСКУЭ тизими ҳисоби бўйича ҳақли шикоят ва эътирозларни тан олишни ҳаёлига келтиришгани йўқ. Антимонополия ва прокуратура бу ишни батафсил текширмагунча, муаммонинг тубига етиб, айбдорларни жазоламагунча, энергетиклар "сам дурак" позициясида қолаверишади. Тўртинчидан ва бу жудаям кулгули, энергетикларга кўра, "тизимга юкламалар камайиб, аҳолининг электр энергиясидан узилишлари ва авариялар сони ҳам камайиб бормоқда". Балки Султонов, Мирзамаҳмудов ва Мустафаевларнинг маҳаллаларида шундайдир. Оддий истеъмолчилар бунинг бутунлай аксини кўришмоқда ва йилдан-йилга аҳвол оғирлашмоқда. Ўзбекистонда ўчиришлар сони, соати, электр энергияси сифати бўйича бутунлай янги назорат KPI мезонлари киритилиб, мустақил ва шаффоф мониторинг йўлга қўйилмагунича шунақа эртакларни эшитишда давом этамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin