Энергоқароқчилик
Журналист Шокиржонов ёзмоқда:
"ҲЭТК юридик шахсларни мойламай *тарибди.
Ўзи уларга аввалроқ 1 kWh учун 900 сўм қилинувди. Лимитни абонент ўзига ўзи белгилаган ва предоплата қилган. Айтайлик, ойига 5000 kWh. Лимитдан ошса 960 сўмдан тўлашган. Энди лимитдан ошса 1 kWh ни 1800 сўм қилишипти.
Кўпчилик шу сабаб лимит белгиламай тўлаб юрган. 1 июндан бошлаб ўзига лимит белгиламаганлардан 100 kWh дан уёғини 1800 сўмдан ечворяпти ва пул тугаб ўчириляпти экан".
Агар шундай амалиёт қўлланилаётган бўлса, бу ғирт қароқчилик. Қароқчилик эса таъқиб қилиниши ва шафқатсиз жазоланиши керак.
Агарда шонли энергетиклар вазир Мирзамахмудовнинг орзуси бўйича "юридик шахслар учун электр энергияси ва газнинг лимитдан 10%дан кўп ортиқча истеъмолига тарифларга икки карра оширувчи коэффициентларни" қўллашмоқчи бўлишса, аввал бу бўйича қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиши зарур. Унгача бу қип-қизил қароқчилик.
Энергоқароқчилик.
P.S. Ҳудудий электр тармоқларининг ёзишича, лимитдан ошган истеъмол учун икки карра тариф қўллаш бўйича ҳукумат қарори аллақачон қабул қилинган.