26K119Telegramda ochish
Энергоёлғон шу билан тугаса қанийди Шонли энергетиклар ҳеч уялмай, лимитдан ошган ҳар бир кВт учун икки баробар миқдорда маблағ ундириш тартиби аввал ҳам бор эди, дея Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22- сонли қарорини келтиришган. Келинг, шу қарорни очиб кўрамиз: "Электр таъминоти шартномасида ҳисоб-китоб даври учун кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда электр энергияси истеъмол қилинганда, истеъмолчилардан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр таъминоти шартномасида кўрсатилгандан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси жами ҳажми учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади". Эътибор беринг, энергоқароқчилар ўзларининг фойдасига белгилаб олганидек, 2 карра эмас, 3 карра эмас, 15%лик оширувчи тўлов белгиланган. Яъни, юридик шахслар мабодо лимитдан ошса, 450 сўм эмас 517,5 сўм тўлаган. Унданам муҳими, ҳатто шу қоидалар ҳам 2023 йил 1 октябрдан бизнесга тарифлар каррасига оширилгач, бекор қилинган эди. Мени яна ўйлантираётган ҳолат шуки, Ҳукумат раҳбарининг ўзи ўтган йили бекор қилган 15%лик оширувчи тўловни, шонли энергетиклар қайси важ ё ёлғоннни кўрсатиб, 2-3 баробарлик қароқчи жаримага айлантириб олишган? Одатда, нормал давлатларда бизнес ва аҳолини ҳам остидан, ҳам устидан қоқиштириб алдашдан иборат манипуляциядан кейин энергочиновниклар бутун тўдаси, жамоаси билан истеъфо беради. Энди бор умид Давлат раҳбаридан. Бизнес билан учрашув ўтадиган августни кутамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin