25K133Telegramda ochish
Тадбиркорлар энергоқароқчиликка қарши курашни кучайтириш кераклигини таклиф қиляпти Бир неча кун аввал "юридик шахслар учун электр энергияси ва газнинг лимитдан 10%дан кўп ортиқча истеъмолига тарифларга икки карра оширувчи коэффициентларни" қўллашмоқчи бўлишса, аввал бу бўйича қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиши зарурлиги, унгача бу қип-қизил қароқчилик экани ҳақида ёзгандим. Бугунги очиқ мулоқотда тадбиркорлар мана шу масалани кўтарибди. Тадбиркор Улуғбек Султонов Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 319-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 85-пунктини, яъни юридик шахслар белгиланган лимитдан ташқари 10% ёки ундан кўп электр энергиясидан фойдаланса, 2-3 баробар тўлаш тартибини бекор қилишни таклиф этди. 85-пункт нимадан иборат? Бу пунктга асосан, ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Яна бир марта айтаман бу ғирт қароқчилик. Қароқчилик эса таъқиб қилиниши ва шафқатсиз жазоланиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin