22K15Telegramda ochish
6-синф ўқувчисини кишанлаб, Damas’да олиб юрган эркакка ҳукм ўқилган Бундан бир неча ой аввал 13 яшар бола Damas’да оёқлари кишанланган ҳолда топилганди. Кейин ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан шахсий назоратга олинган. Суриштирувлар натижасида бола ҳарбий спорт мактабида ўқиши, уни кишанлаб олиб юрган эркак эса шу мактаб ўқитувчиси экани аниқланган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланганди. Маълум қилишларича, зўравон ўқитувчи суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Arxivda shunga yaqin