Ўзи қандай бўлиши керак: истеъмолчига вазирдек муносабат
Буюк Британияда фаолият олиб бораётган ватандошимиз, тарихчи олим Шерзод Мўминов свети ўчгани ҳақида ёзмоқда:
"Бир неча дақиқадан кейин менга Шофиқул исмли бир йигит қўнғироқ қилиб, қуюқ узр сўради. Мен билан анча гаплашди, саволлар берди, ҳамма нарсани батафсил тушунтирди. Уйингизга одам юбордим, деди. Қандай ёрдам керак бўлса, айтаверинг, деди. Мен рости светни тиклашдан бошқа булар бизга қандай ёрдам бера олишини тушунмадим, шу сабаб ҳаммаси яхши эканини, уйда кичкина газ баллонлари ёрдамида ишлайдиган кампинг ўчоғим борлигини, кун совуқ бўлмагани учун, муаммо бўлмаслигини айтдим.
Телефонни қўймасимдан, Шофиқул ҳозиргина менинг маҳалламдаги яна бир уйдан шикоят келганини айтиб қолди. "Бу дегани—муаммо фақат сизда эмас," деди. Бу дегани—катта эҳтимол билан муаммо биз ўйлагандан кўра жиддийроқ дегани, деб ўйладим.
Шундан сўнг менга тинимсиз смслар кела бошлади: "Электрчилар воқеа жойига етиб боришди, муаммони ўрганишаяпти," "Ёрдамга яна бир гуруҳни юбордик, улар йўлга чиқди," "Электрчилар ер ости кабелини текшириши учун кўчани қазий бошлашди." Ва энг муҳими—"Электрни тахминан кечки 8 да тиклаймиз."
- https://t.me/profsherzod/164@profsherzod