
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида Савдо-саноат палатаси соҳалар кесимида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказмоқда. Бу галги йиғилиш озиқ-овқат соҳасидаги тадбиркорлар билан ташкил этиляпти.
Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Божхона қўмитаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этади.
Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.