Ноқонуний сигаретлар бозори яна ўсмоқда
Июль ойида ноқонуний сигаретлар савдоси бутун мамлакат бўйлаб 11,6% гача кўтарилиб, июнь ойидаги 8,8% кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди.
Антирейтинг етакчилари яна водий вилоятлари бўлиб, Фарғона вилояти 27,0% ва Наманган вилояти 26,9% кўрсаткич билан олдинги поғоналарни эгаллади.
Тўланмаган солиқлар ҳисобига 7 ойда давлат бюджети 286 млрд сўмдан маҳрум бўлди. Бу маблағлар қуриб битказилмаган мактаблар, жиҳозсиз касалхоналар ёки биринчи ёмғирдан кейин бузилиб кетадиган йўллар каби муаммоларда намоён бўлмоқда.
Тошкент давлат Иқтисодиёт университети маълумотларига кўра, бозорда “Milano” (5,2%), “Esse” (3,2%) ва “Oris” (2%) сигаретлари ноқонуний савдо ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда.
Қанча қутилар мусодара қилинмасин, таъминот занжири узилмаса, бу рақамлар яна ўсаверади.