
Энергоузилишлар пойтахт ҳудуди учун тўлиқ фаолият юритмасликнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда
Энергетикадаги узилишларнинг бизнесга етказаётган ва ҳисоби йўқ зиёни Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқоти олдидан ўтказилган учрашувларнинг бош мавзусига айланганди.
2- чорак якунлари бўйича Бизнес кайфияти шарҳи ҳам мазкур муаммонинг ечимсиз қолаётганини кўрсатмоқда. Худди шундай тушкунлик қишда, 2024 йил охирги чорагида ҳам қайд этилганди.
Ўзбекистоннинг газ ва электр таъминоти бизнес кайфиятни ёмонлаштираётган бош омил бўлиб қолмоқда.
Мамлакат маркази Тошкент шаҳри ва вилоятида учинчи чорак кетма-кет бизнес тўлиқ фаолият юритмаслигининг бош сабаби газ ва электрдан узилишлар деб кўрсатилмоқда. Энди узилишлар сабаби учлигига яна автоёнилғи нархи ўсиши ҳам қўшилган (ростанам, америкадан қиммат ёқилғи билан барқарор ва рақобатли бизнес юритиб бўладими?).
P.S. 1- чорак ҳисоботи Шарҳлар қисмига жойлаштирилган экан.