87K25Telegramda ochish
Оммавий рейдлар натижасида айни маркалар доимий равишда учрамоқда Охирги вақтларда ОАВ билан биргаликда Ўзбекистонда тамаки, дори-дармон ва спиртли ичимликлар контрабандаси бўйича кузатувлар олиб борилмоқда. Бу каби муаммоларга тегишли идоралар томонидан эътибор қаратилаётгани ижобий ҳолат, айниқса, фақат расмий баёнотлар билан чекланиб қолинмасдан, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда тадбирлар ва ахборот акциялари ўтказилаётгани қувонарли. Anhor.uz' мухбирлари Наманган вилояти ва шаҳри солиқ бошқармалари, бозор маъмурияти ва кўнгиллилар иштирокида аҳолига флайерлар тарқатилган тадбир ҳақида материал тайёрлаган. Унда тамаки маҳсулотлари контрабандаси давлат бюджетига ҳамда фуқаролар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатаётгани таъкидланган. Бу каби ҳамкорликдаги ишларни қўллаб-қувватлаш керак. Бироқ рейдлар давомида доимий равишда айни бир маҳсулотлар — “Milano” ва “Oris” маркалари кўзга ташланаётгани жуда қизиқ. Тошкент давлат иқтисодиёт университети мутахассислари тадқиқотларига кўра, ноқонуний сигареталарнинг энг кўп қисми қисми айнан “Milano”га (5,4%гача) ва “Gulbahar Tobacco” компаниясининг “Oris” (2,5%гача) маҳсулотига тўғри келиши қайд этилган. Балки кузатув ва ўрганишларни инобатга олган ҳолда, бу масалада тегишли чоралар кўрилиши мақсадга мувофиқ бўлар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin