Анҳорда эълон қилинган материалда Темур Аҳмедов янги электр станциялари нега ортиқча юкланиш муаммосини ҳал қилмаслиги, тартибсиз қурилишнинг хавфи нимада экани ҳамда Ўзбекистонга нега ақлли тармоқлар, энергия сақлаш тизимлари ва талабни бошқариш зарурлигини тушунтирган. Иқтибос: "Асосан марказлашган генерацияга таянган модел аста-секин ўз чегараларига етмоқда. Ўзбекистон янада мослашувчан, зарур
Anhor.uz
OAVAnhor.uz’ материалида қизиқ мавзу кўтарилган ва у амалда қурилиш соҳаси доирасидан анча кенгроқ масалага тегишли. Одатда биз сертификатни маҳсулот сифатининг тасдиғи сифатида қабул қиламиз. Аммо маданий бозор бугун нафақат мажбурий талабларга мувофиқликни, балки ишлаб чиқарувчининг ўз маҳсулоти ҳақида қўшимча маълумотларни очиқлашга тайёрлигини ҳам баҳолайди. Кўплаб мамлакатларда хавфсизлик паспо
Тошкент шаҳар ҳокимияти Сергели машина бозорини (Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори МЧЖ) бузиб ташлаш ҳақидаги миш-мишларни рад этган ва ҳудудда қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган. Анҳорга маълум қилинишича, бу ишлар инфратузилмани янгилаш ва ташриф буюрувчилар ҳамда тадбиркорлар учун қулайроқ шароитлар яратишга
Январь ойи давомида (30 декабрдан то 30 январгача) гўшт нархининг сезиларли қимматлагани кузатилган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мониторингига кўра, мол гўшти улгуржи нархи шу даврда 66-100 минг сўмдан 70-103 минг сўмгача, яъни 3-6%гача қимматлаган. Қўй гўшти улгуржи нархи 70-105 минг сўмдан 82-110 минг сўмгача, яъни 4,8-17,1%гача ошган. Анҳор нашрининг Чорсу бозоридаги кузатувларига кўра, ой д
Бухорода туғилган ватандошимиз Зухриддин Йўлдошевни Россия полицияси гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишда айблаб, 12–18 йилга қамаш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг унга «қамоқ ёки фронт» деган танлов қўйилган. Йўлдошевнинг айтишича, фронтга етиб келганида уни украин ҳарбий дрони пайқаган ва у дарҳол қуролсиз ҳолатда таслим бўлган. Анҳорнинг ёзишича, ватандошимиз Ўзбекистон ҳукуматидан ватанига қ
Бу оддий қонунбузарлик эмас, балки чуқур илдиз отган тизимли муаммо. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг ўзидаёқ 576 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг умумий қиймати 41,9 миллиард сўмни ташкил этган ва тахминан 1,2 миллион қути сигарета мусодара қилинган. Бир йил аввал эса кўрсаткичлар анча юқори бўлган: 2024 йилда ≈61 миллиард сўмлик ва 2,9 миллион қути сигарета олиб қўйилган. Бу эса контрабан
Идеалда шаҳарда ер усти кўприклари умуман бўлмаслиги керак. Пиёдалар устувор равишда ерда ва тўсиқсиз ҳаракатланиши лозим. Лекин буни мошиндан тушмайдиган ўзбек чиновниклари қаердан билсин? Қолаверса, қиммат кўприк қуриб пул ишлаш лоббиси тинимсиз босим қилиб турса. Анҳор нашри пойтахтдаги ер усти кўприклари бўйлаб навбатдаги репортажни тайёрлаган (бу биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас). Дарвоқе, б
Охирги вақтларда ОАВ билан биргаликда Ўзбекистонда тамаки, дори-дармон ва спиртли ичимликлар контрабандаси бўйича кузатувлар олиб борилмоқда. Бу каби муаммоларга тегишли идоралар томонидан эътибор қаратилаётгани ижобий ҳолат, айниқса, фақат расмий баёнотлар билан чекланиб қолинмасдан, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда тадбирлар ва ахборот акциялари ўтказилаётгани қувонарли. Anhor.uz' мухбирлар
Анҳор Ўзбекистон цемент бозоридаги вазият ҳақида қизиқ материал тайёрлаган. Мақоладан айрим хулосалар: "Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистондаги цемент заводларининг деярли ярми фаолиятини тўхтатди — ҳозирда фақат 24 та корхона фаол, улардан тўққизтаси хитойлик компанияларга тегишли". "Хитой экспансиясининг уч босқичли сценарийси келтирилган: аввал “Бир макон— бир йўл” лойиҳаси доирасида цемент импо
Германиянинг Ўзбекитсондаги элчиси Манфред Хутерер Самарқанд саммити арафасида Anhor.uz учун интервью (видео) берган. Айрим иқтисбослар: Децентрализация ҳақида: Яъни, савол шундан иборатки, бу жараённи қандай тезлаштириш ва Ўзбекистон реалияларида амалга ошириш мумкин? Яъни децентрализация жараёни, қарорлар қабул қилиш ва бу жараённи қуйи даражаларга тақсимлаш, қарорлар биринчи навбатда ўша ерда
Anhor.uz сайтида “Рақамли маркировка нима учун керак?” мазмунидаги савол қўйилган материал эълон қилинибди. Аслида, товарларни агрегациялаш комплекс маркировкалаш тизимини жорий этишнинг навбатдаги босқичи сифатида одамларнинг соғлиғига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дори воситалари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари каби истеъмол товарлари учун айниқса зарур. Бироқ, биз бугун кузатаётган
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда бўлган Лукашенконинг бизга берган бир ғаройиб таклифи, назаримда, эътиборсиз қолди. Ўзбекистон нима қилиши кераклигини гўёки "ўз номидан" бот бот такрорлашни хуш кўрадиган Лукашенко бу сафар Россиядан ғалла олиш кераклигини уқтиргандек бўлди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўзи 8 млн.тоннагача ғалла етиштирган ҳолда, асосан қўшни Қозоғистондан буғдой ва ун импорт қилади.
Тахминий ҳисобларга кўра, 2021 йил давомида 2 млрд.куб ҳажмидаги "ҳисобга олинмаган газ" автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) эгаларига 3,7 трлн.сўм (340 млн доллар) келтирган. Давлат тўланмаган солиқлар кўринишида 1,3 трлн.сўм, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ олинмаган фойда кўринишида 2 трлн.сўм йўқотган. Анҳор.ўз охирги уч йилда АГТКС шоҳобчаларига жуда катта ҳаж
Иқтисодчи ва Анҳорўзнинг доимий колумнисти Абдулла Абдуқодиров ўзининг Economy.uz телеграм каналини юрита бошлади. Тавсия этаман.
Анҳорўз биз кўп бора тўхталган Технопарк счетчиклари мавзусини бошқа ракурсда ўрганипти. Биттагина иқтибос: "Лойиҳа доирасида Pietro Fiorentini ва Euro Impiantini технологик ускуналари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган Технопарк смарт счетчиклари операторга 1,49 млн.сўмдан ёки 137,6 доллардан тушмоқда. Худди шу Pietro Fiorentini счетчикларининг Украинадаги чакана нархи 42,45 доллар".
Бугун бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига асосан журналистлар ва блогерлар чақирилган. Уларнинг қаторида солиқ ўзгаришларидан норози бўлаётган ва ҳақли эътирозлар билдираётган бизнес вакиллари ҳам бўлса яхши бўларди. Ҳарқалай солиқчиликдаги ғаройиб тажрибаларни ўзининг танасида ўтказаётган бизнесни арзон риторика ва баландпарвоз пафос билан манипуляция қилиш жуда қийин бўларди. Анжуманда қатнашади
Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров ўзбек жамиятининг камбағаллиги сабабларига тўхталган. Мақола икки қисмдан иборат. Биринчи қисм. Иккинчи қисм. Муаллиф ўз позициясини далиллаш учун тўртта тезизга суянади: Тараққиёт учун нотўғри танланган ижтимоий-иқтисодий модель. Хусусий мулкка ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинмаслиги ва маъмурчиликка ундов. Хато танловлар. Жамиятда ишончнинг йўқлиги.
Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистоннинг суверен давлат сифатида мавжудлигига таҳдид соладиган жиддий чақириқлар ва рискларнинг илк белгилари пайдо бўлаётгани ҳақида иккита катта мақола ёзипти. Биринчи қисм. Иккинчи қисм. Риск ва хатарлар ўлароқ диний қарашларнинг радикаллашуви, суверенитетга босимлар, ақл эгаларининг мамлакатни тарк этаётгани, макроэкономикадаги хато мўлжаллар ва албатта коррупция сан
"Мен, иқтисодчи сифатида, социалистик ўтмишга эга мамлакатлар учун РРР коэффициентининг тўғридан-тўғри қўлланишига ҳамда 60-йилларда колониализмдан халос бўлган ва деярли ҳеч қачон совет одамларида бўлган турмуш даражасига эга бўлмаган мамлакатлар билан таққослаган ҳолда, камбағаллик чегараларини аниқлаш мезонларидан нусха кўчирилишига қўшилмайман. Бу жуда муҳим!" "Нобель мукофоти лауреатлари Эст
палатаси тўғрисида Анҳорда жуда жиддий саволлар қўйилган батафсил мақола чиққан экан. Ўзбек тилли ОАВлар таржима қилиб узатса, Uzhealth CRM тизими ва Инновацион медицина палатасидан бўлак барчага фойдали бўларди. Шифокор ва провизорлар, ўқинг, тақдирингизга б