25K46Telegramda ochish
3 кун қолди Anhor.uz сайтида “Рақамли маркировка нима учун керак?” мазмунидаги савол қўйилган материал эълон қилинибди. Аслида, товарларни агрегациялаш комплекс маркировкалаш тизимини жорий этишнинг навбатдаги босқичи сифатида одамларнинг соғлиғига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дори воситалари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари каби истеъмол товарлари учун айниқса зарур. Бироқ, биз бугун кузатаётган вазият мутлақо мантиқсиздек кўриняпти. Яқинда Давлат солиқ қўмитасининг тадбиркорлар билан ўтказилган йиғилишида ҳам бу масала кўтарилиб, алкоголсиз ичимликлар саноатида тизимни жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмагани қайта-қайта таъкидланган эди. Гарчи алкоголсиз ичимликлар учун рақамли маркировкалашни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлмаса-да, UzBev бор-йўғи янги тизимни жорий қилиш муддатини узайтириб беришни сўраганди холос, уни мутлақо бекор қилишни эмас. Қизиқ, Солиқ қўмитаси UzBev’нинг талаби юзасидан Вазирлар Маҳкамасига қандай форматда сўров юборди экан. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳалигача бирон-бир расмий жавоб эълон қилингани йўқ. Агрегациялаш бошланишига эса 3 кун қолди. Мана шунақа пала-партиш, шошилинч қабул қилинган қарорлар туфайли, бизнес эгаларининг давлат органларининг қарорлари қабул қилиш тизимига бўлган ишончини пасайтириб юборяпмиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin