25K32Telegramda ochish
Яна агрегациялаш ҳақида Маълум бўлишича, сифaтсиз интернет ёки электр тармоқларидаги узилишлар туфайли товарларни маркировкалаш жараёнида кодларни олишда муаммолар бор. Бундан ташқари, тизим тўлиғича Россиядан кўчириб олинган (ҳайрон бўлманг, маркировкалаш мақсади ва моҳияти, модели ва бенефициарлиги бўйича ҳам ўшалардан кўчирилган). Бордию ускуна ишдан чиқса, ҳафталаб, эҳтимол ойлаб кутишга тўғри келади. Чунки ўзимизда бу қурилмаларни тушунадиган мутахассислар йўқ. Содда қилиб айтганда бу борада яна шимол инженерларига тўлиқ қарам эканмиз. Ишлаб чиқарувчиларга эса ускунани бир дақиқага бўлса-да тўхтатишга рухсат йўқ. Етарли шарт-шароитни яратмасдан туриб, бундай талабнинг қўйилиши ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Умид борки, Солиқ қўмитаси вазиятга холис ёндашиб, UzBev фикрини инобатга олади. Ўша йиғилишда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Алимжон Файзибоев ҳам тизимни жорий қилишда муаммолар борлигини тан олган эди. Ҳозиргача, 460та компаниядан атиги 34таси рақамли маркировкалашга ўтган экан, бу албатта кам. Шунинг учун уюшма сўровини инобатга олган ҳолда, бозорнинг барча иштирокчилари учун тенг шароитларда муаммосиз ўтишни таъминлаш учун талаб этиладиган 3 йил муддатни бериш адекват қарор бўларди. Бу орада тизимни аллақачон ишга туширган бояги 34та импортчи билан агрегациялаш механизмини ишлаб чиқиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin