21K80Telegramda ochish
Бизнес мулоқот сўрамоқда Сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси Солиқ қўмитасидан маркировкаланган товарлар агрегацияси босқичини кечиктириб туришни сўрамоқда. Эртага, 1 ноябрдан Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги бўйича Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш босқичи ишга тушиши керак. Уюшма ўз илтимосини аниқ аргументлар билан далилламоқда ва учрашувга манфаатдор вазирлик, идора вакиллари ва оператор CRPT Turon’ни ҳам таклиф этишни сўраган. Ҳозир гап маркировкалаш манфаатдорлиги ва унинг қанақа оқибатлар яратгани ҳақида эмас. Чуқур ўйланмаган қарорлар туфайли Ўзбекистонда бизнес мураккаб шароитга тушмаслиги ва боши берк кўчада қолдирилмаслиги керак. Масъуллар бизнесни эшитишлари зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin