Энерготақчиллик инфляцияни алоҳида, қўшимчасига оширади
Заправкада 80 шиптир 6 900 сўм, лекин йўқ. Ҳайдовчи 10 500 сўмдан 92 бензин қуйди.
Метан заправкада метан 3 950 сўм, лекин лимит тугаган, заправка ёпиқ. Ҳайдовчи 3 соат, 1 сутка навбатда туриб метан тўлдирди ёки қўл силтаб 10 500 сўмдан бензин қуйди.
Свет 900 сўм, лекин ўчирилган, тадбиркор 12 500 сўмдан дизель олиб генератор ишлатаяпти.
Газ 1 500 сўм, лекин ўчирилган, иссиҳхона ё ресторанда 8 500 сўмлик пропан ёқилаяпти.
Ўзбекистонда ноябрдан мартагача шу аҳвол. Ҳар йили.
Бу энерготақчилликларнинг ҳаммаси товар ва хизматлар нархини алоҳида оширади. Бензин, метан, пропан в аэлектр тарифлари оширганидан ташқари яна кўпроқ оширади.
Афсонавий 1,5 -1,8 фоиз бандига эмас.
Айнан шу омилнинг инфляцияга ва кутилмаларга таъсири умуман ҳисобга олинмаяпти. Чунки 10 500 сўмдан бензин қуйган ёки бир кунини йўқотиб навбатда турган ҳайдовчи энди йўлкирани 15% эмас, 30% оширади. Қаҳратонда пропан ёқиб помидор етиштираётган помидорининг нархида қиммат пропан ҳам ўтиради. Рестораннинг овқатида ҳам. Генератор ишлатаётган дўкондорнинг сотаётган ҳар бир товарида генераторга кетаётган дизель харажати қўшилади.
Одамлар 9,5%лик инфляцияга ишонмаяптими, муаммо одамлардамас.