17K39Telegramda ochish
Нега ошаётган дизель нархлари ўзбекча инфляцияда акс этмайди? Ойига 15%, йилига 55% қимматлаган дизель (худди бошқа бирқўлли хизматлар қўшилмагани сингари) ўзбекча инфляция ҳисобига қўшилмаган. Мабодо қўшилган бўлганида, ойига 0,2%лик, йилига 6,2%лик расмий рақам чиройи бузилиб қолган бўлармиди? Қирғизистон, Қозоғистондан тортиб, босқинчи шимол-у, Европа иттифоқи, Британия ва АҚШгача бўлган деярли барча давлатларда инфляция ҳисобига дизель ёқилғиси инфляция ҳисобидан тўғридан-тўғри қўшилади. Лекин Ўзбекистонда эмас. Балки Статқўм аҳоли харажатларида дизель ёқилғиси улуши 0,1%дан кам деб ҳисоблар? Яқин яқинларгача тошкўмир, ғўзапоя ва ўтинга ҳам шунақа қаралар эди-ку! Бизнес адвокат канали ёзмоқда: "Биржада нафақат пропан савдоларида ўйинлар тўхтамаяпти, балки дизель ёқилғиси савдоларида ва таъминотида ҳам турли хил нотўғри ўйинлар туфайли нархлар тўхтовсиз қимматлаб кетмоқда. Натижада фермерлар, ишлаб чиқарувчилар, транспорт хизмати кўрсатувчилар ва бошқа кўплаб соҳаларда маҳсулот таннархи кун сайин тўхтовсиз ошиб кетмоқда". Балки ростан билишмас, дизелсиз бирон бир қишлоқ хўжалиги иши, у кичик томорқадами, кенг даладами, ҳайдашми, йиғишми ё ташишдами битмайди. Истеъмол қилинаётган ҳар бир мева ва сабзавотда дизель нархи ўтирипти. Яна уй хўжаликларидан бонка ва компанияларгача энергодискотекалар пайти светсиз ўтирмаслик учун канистралаб, тонналаб дизель сотиб олишади. Хусусий компаниялардан жалб қилинган жамоат транспорти дизелда юради. Юк ташувчилар дизелда юради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin