“Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарур”
Бугунги катта йиғилишда
айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилган. Давлат раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган.
Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарурлиги қайд этилган. Ижтимоий реестр аҳолини қўллаб-қувватлаш воситаси, камбағалликни қисқартириш эса оилани барқарор даромад манбаига боғлаш, иш ўрни, инфратузилма ҳамда шароит яратиш билан боғлиқ комплекс вазифа экани таъкидланган.
Йиғилишда ҳар бир туманда тайёр имкониятларни ишга солиш орқали бандликни ошириш мумкинлиги аниқ мисоллар асосида кўрсатиб ўтилган
Масалан, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
- https://president.uz/uz/lists/view/9594president.uz