21K53Telegramda ochish
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри негизида Ижтимоий реестр юритилади Кечаги йиғилишда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри негизида Ижтимоий реестр юритилиши маълум қилинган. Ижтимоий реестрга кирган оилалар ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб алоҳида тоифаларга – давлат таъминотидаги оилалар, камбағал оилалар ҳамда камбағаллик чегарасидаги оилаларга ажратилади, ҳар бир тоифага мос ёрдам ва хизматлар кўрсатилади. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари аҳолининг даромад даражаси ва бандлик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда дифференциал ёндашув асосида амалга оширилади. Айрим тоифадаги имконияти чекланган оилалар учун бандлик талаб этмаган ҳолда ижтимоий ёрдамлар бериш тизими йўлга қўйилади, “маҳалла еттилиги”га меҳнат қилиш имконияти чекланган ва оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, реестрга киритилган оилаларнинг даромадини ошириш, соғлиқни сақлаш, бандлик, уй-жой ва бошқа йўналишларда ижтимоий хизматлар кўрсатиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларни бандликка жалб қилиш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin