3 ёшгача фарзанди бор оилаларда камбағаллик даражаси 6,5 фоиз
Давлат раҳбари республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда мазкур кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этаётганини танқид қилган.
Бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қиладиган тизимни йўлга қўйиш вазифаси қўйилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини “ижтимоий реестр”га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Бунда аҳоли даромади билан бирга сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаётгани каби омилларни қамраб оладиган кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтилади.