24K30Telegramda ochish
Камбағалликни қисқартириш бўйича янги таклиф илгари сурилмоқда Ҳозирги кунда аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликка қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ҳаракатлар эътибор марказида турибди. Расмий маълумотларга кўра, охирги 3 йил ичида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизгача пасайтирилган. Лекин бу натижаларга қарамай, ҳали амалга оширилиши керак бўлган ишлар кўп. Хусусан, келгуси 3 йил ичида камбағаллик даражасини 7 фоизга тушириш мақсад қилинмоқда. “Адолат” социал-демократик партияси томонидан таклиф этилган солиқ имтиёзларини жорий этиш ташаббуси ҳам бу борада ўринга эга бўлиши мумкин. Бунда эҳтиёжманд аҳолини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари учун қатор солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилган. Ташаббусдан аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш кўзлангани айтилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin