Бугунги катта йиғилишда айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилган. Давлат раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган. Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарурлиги қайд этилган. Ижтимоий реестр аҳолини
Kambag'allikni qisqartirish
Ислоҳот йўналишлариТепада — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, Меҳнат вазирлигида ё Марказий банкда бу ҳақда хабардорлар борми ёки йўқ, лекин кимўзарга мусобақалашишаётган ҳокимлар назоратидаги штабларда камбағалликдан чиқаришнинг кунлик (!) режалари тузилган ва тун ё дам олиш куни демай, тўхтамай давом этаётган мажлисларда ижро ҳам кунлик (!) талаб қилинмоқда. Ўзбек ҳокимларига қолган камбағалчиликни қисқартириш маъ
Жойларда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ҳокимларнинг мажлислари сони кескин кўпайган ва еттиликларга оилаларни камбағалликдан чиқариш режа-топшириқлари берила бошланган. Ўтган ҳафтадаги катта йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар йил давомида ва йил охиригача қўйилган бўлса-да, маҳаллий даражада ижро учун берилаётган муддатлар ва мажбурлаш чоралари абсурд даражага
Андижонда ногирон аёлнинг шахсий маълумотини ўғирлаб, тикув цехига ишга жойлаб "иш билан банд" қилиб қўйишган. Сохтакорлик оқибатида I гуруҳ ногиронлиги бўлган, 12 ёшли қизини парвариш қилаётган аёл “Камбағаллик реестри”дан чиқарилиб, давлат нафақасидан маҳрум бўлган (кўриш учун, ўқиш учун). Анжанчасига сохтакорлик оқибатида жабр кўрган аёлнинг (уларнинг сони аёлнинг сўзларига кўра ўнлаб) кейин
Охирги йилларда камбағалликдан чиққан миллионлаб ўзбекистонликларнинг қанча қисми давлат ёрдамисиз бунга эришгани ҳақида аниқ статистика йўқ. Балки Намангандаги бугун ниҳояланган Камбағалликни қисқартириш форуми сессияларида қандайдир изланишлар ва рақамлар айтилгандир. Нима бўлгандаям, аниқки, ҳозир пойтахт ва йирик шаҳарлардаги агрегаторлар орқали ишлаётган юз минглаб курьер ва етказиб бериш хи
Наманганда ўтаётган камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича форумда Давлат раҳбари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имкони борлиги ҳақида маълум қилган. Шунингдек, Ўзбекистон 2030 йилга қадар камбағалликни 2 карра қисқартириш бўйича олган мажбуриятини барвақт бажаришга ҳаракат қилинаётгани айтилган. Янги даврда 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағал
Ҳозирги кунда аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликка қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ҳаракатлар эътибор марказида турибди. Расмий маълумотларга кўра, охирги 3 йил ичида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизгача пасайтирилган. Лекин бу натижаларга қарамай, ҳали амалга оширилиши керак бўлган ишлар кўп. Хусусан, келгуси 3 йил ичида камбағаллик даражасини 7 фоизга тушириш мақсад қил
Ниҳоят, камбағалликни қисқартириш сиёсати эълон қилинганининг бешинчи йилига келганда мазкур вазифалар ижтимоий ҳимоя тизимига уйғунлашадиган кўринади. Аввалига Иқтисодиёт вазирлиги, кейин Меҳнат вазирлиги қўл остига ўтган, амалиётда камбағалликни қисқартиришдан кўра бюрократияни янада кенгайишига олиб келган жараёнлар энди росмана сифат босқичига ўтадими, йўқми, вақт кўрсатади. Саволлар кўп. Ҳок
2023 йилда жон бошига реал даромадлар 2,4%га ўсган. Бундан пастроқ кўрсаткич, янги даврда фақат пандемия чекловлари амал қилган 2020 йилда юз берганди. Эътиборлиси, жон бошига реал даромадлар 5та ҳудудда, Хоразм (-6,4%), Сурхондарё (-0,8%), Самарқанд (0,5%), Бухоро (-0,4%), Наманган (-0,3%) вилоятларида қисқарган. Яъни ушбу ҳудудларда қайта камбағаллашиш бошланган. Ҳудудлар орасидада табақаланиш
Фойдаланувчилар ёзмоқда: "Namangan viloyati Yangiqoʻrgʻon tumanimizda imtiyozli kredit berilgan 2019 yildan boshlab shu kreditdan olgan hamma fuqarolar bugun boʻynigacha qarzga botdi, sababi olingan chorva qoramollarini (oʻrtacha bozordagi narxi 8 mln ) kredit asosida 15 mlngdan oʻtkizishgan. Eng qizigʻi uni oʻzimizning bozordan sotib olib oʻzimizga ikki barobar qimmatiga kredit asosida oʻtkizish