26K109Telegramda ochish
Камбағалликни қисқартириш вазифаси ижтимоий ҳимоя тизимига ўтади Ниҳоят, камбағалликни қисқартириш сиёсати эълон қилинганининг бешинчи йилига келганда мазкур вазифалар ижтимоий ҳимоя тизимига уйғунлашадиган кўринади. Аввалига Иқтисодиёт вазирлиги, кейин Меҳнат вазирлиги қўл остига ўтган, амалиётда камбағалликни қисқартиришдан кўра бюрократияни янада кенгайишига олиб келган жараёнлар энди росмана сифат босқичига ўтадими, йўқми, вақт кўрсатади. Саволлар кўп. Ҳоким ёрдамчилари деган микроменежментга асосланган қиммат, коррупцион ва самарасиз институтдан воз кечиладими? Ижтимоий ҳимоя комплекс профессионал хизматга айланадими? Ижтимоий ҳимоя институтлари инсон сифатини яратадиган таълим, тиббиёт ва гендер йўналишларидаги мавжуд заифликларни тўлдирадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin