Ногирон ватандошимизни "банд қилиб" нафақадан маҳрум қилишган
Андижонда ногирон аёлнинг шахсий маълумотини ўғирлаб, тикув цехига ишга жойлаб "иш билан банд" қилиб қўйишган. Сохтакорлик оқибатида I гуруҳ ногиронлиги бўлган, 12 ёшли қизини парвариш қилаётган аёл “Камбағаллик реестри”дан чиқарилиб, давлат нафақасидан маҳрум бўлган (кўриш учун, ўқиш учун).
Анжанчасига сохтакорлик оқибатида жабр кўрган аёлнинг (уларнинг сони аёлнинг сўзларига кўра ўнлаб) кейинги тақдири ва етказилган зарарнинг қопланиши ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди? Бандлик вазирлиги нима дейди? Миллионлаб сохта ишчи ўрни ясаган давлат бонкалари ва давлат ташкилотлари, ҳокимиятлардан сўроқ ва савол бўладими? Камбағаллик шунақа йўл билан қисқартирилиши керакми ўзи? Камбағалликни қисқартириш орқали дунёни лол қолдириш учун шаффоф ва адолатли йўлдан борсак бўлмайдими? Нечта ўзбекистонлик шу йўл билан жабрдийда бўлган, нечтасининг бўйнига кредитлар илиниб, дафтарлардан чиқарилган? Бу қийшиқ усулларда ҳоким ёрдамчиларининг ўрни қанақа?
5,2 миллион иш ўрни ясаш шиори остида ўтган 2025 йилда бунақа сохтакорлик фақат шу аёл билан боғлиқ деб ўйлайсизми? Йўқ, мен ўзим шахсан таниш ва қариндошларим билан боғлиқ ўнга яқин шунақа ҳолат гувоҳи бўлдим. Улардан бир машҳур журналист бўлса, яна бири Япониядан уйига дам олишга қайтган жияним.