18K54Telegramda ochish
Чалачора: шахсий маълумотларни ким ўғирлаб сохта "бандлик" ясаяпти, деган саволга жавоб йўқ Меҳнат инспекциясига кўра, 2026 йилнинг 1-ярмида фуқаролардан ўзининг хабарисиз ишга жойланганлик ҳолати бўйича Давлат меҳнат инспекциясига 1495 та мурожаат келиб тушган. Фуқароларни уларнинг хабарисиз 143 та корхона ва ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳамда жиноий таъсир чоралари қўлланилган. Бу хабарга кулишниям, йиғлашниям билмайсан. Корхона ва ташкилотлар аҳмоқмики, билмаган, танимаган, амалда ишлата олмайдиган ва ҳатто Ўзбекистонда жисмонан йўқ одамларни харажат қилиб, солиқ тўлаб, ишга жойласа? Бу корхона ва ташкилотлар айбдор эмас, балки жабрдийдадир? Бу корхона ва ташкилотларга кимдир (вазирлик ё ҳокимликлар) ноқонуний топшириқ берганки, корхоналар ва ташкилотлар уни бажарган. Эсингиздами, ҳокимиятнинг мажбурий меҳнатга оид ноқонуний топшириқларини бажаргани учун мактаб директорини жазолаган эдингизлар? Сал мантиқ борми ҳаракатларингизда, ё ҳаммаси галочка ва палочка учунми? Ким фуқароларнинг ўғирланган шахсий маълумотларини ўша "айбдор" дея тамғаланаётган корхона ва ташкилотларга етказган? Мотив кимда? Ҳоким ёрдамчиларими? Маҳалла банкирларими? Ё маҳалла раисларими? Қайси вазирлик ва ҳокимликлардан корхона ва ташкилотларга босим бўлган? Айбдорлар бир четда қолиб, жабрдийларни жазолаш билан сохтакорликлар ёпти-ёпти бўладими, тўхтайдими энди? Ўзининг хабарисиз шахсий маълумотлари ўғирланиб ўзбанд қилиб қўйилганлар бўйича кимни жазолайсизлар? Бу ҳолда корхонаям йўқ, ташкилот ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin