Ўн кунда пахтага мажбурлаган уч нафар мансабдор жазоланган
Бандлик вазирлиги ўтказаётган мониторингга кўра, 10-20 сентябрь кунларида:
11 ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга МЖтК 49-моддасига асосан жавобгарлик чоралар белгиланган.
Мажбурий меҳнатга йўл қўйган 3 нафар мансабдор шахсларга МЖтК 51-модда 1-қисмига кўра чора кўрилган. МЖтК 51-модда 1-қисми Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Вазирлик жазоланган мансабдор шахслар ва тегишли ташкилотлар номини очиқламаган.
Пахта теримига мажбурлашлар ёки теримчи чиқариш учун пул ушлаб қолишга (хусусан, маошдан) уринишлар юз берган 1176, (71) 200-06-00 рақамларига қўнғироқ қилинг. Ёки https://munosibmehnat.uz/ порталига ёзинг.
- https://t.me/mehnatvazirligi/18943@mehnatvazirligi
- https://munosibmehnat.uz/munosibmehnat.uz
- https://t.me/mehnatvazirligi/18899@mehnatvazirligi