Мажбурий меҳнат одолоти: ЗамҲокимга 20,6 млн, мактаб директорига 41,2 млн. жарима
Сариосиёда маҳалла фуқароларини пахтага чиқаришга мажбурлаган, фуқароларни ҳақоратлаш белгиси яққол кўриниб турган, бу бўйича аудиоси ва видео тасдиғи мавжуд ҳокими ўринбосари Дилфуза Тошматовага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (20,6 миллион сўм) миқдорида жарима қўлланилган.
Бир ой аввал ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилган айблови билан Марҳамат туманидаги 42- мактаб директори З. Мамажоновага 41,2 млн.сўм жарима ёзилганди.
Буям етмагандай, ўқитувчиларни таъмирлашга чиқаришга аслида ким мажбурлагани (Облоно, районо ё ҳокимият), молиялаштириш манбалари бўлганми ё йўқми, суриштириб ўтирмай, З. Мамажонова ишдан ҳам ҳайдалганди.
Замҳоким хоним эса ишдан олиниши тугул, ҳатто ҳайфсан олмаган.
Одолот дегани шу бўлса керак.
- https://t.me/BV_matbuot_kotibi/294@BV_matbuot_kotibi
- https://t.me/mehnatvazirligi/18758@mehnatvazirligi
- https://t.me/and_mmtb/39983@and_mmtb