Юқоридаги ҳолат юзасидан бошқа вилоятда апробациядан ўтган қуйидаги шаблон жавоб бўлишини кутинг:
"Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан А* вилоятидаги қайд этилган ўрганиш ўтказилган.
Қайд этилишича, А* банкининг А* вилоятида филиали мавжуд эмаслиги, А* вилояти ташкилотлари ходимлари ҳеч қандай пахта йиғим-теримига жалб қилинмаганлиги, ходимлар томонидан ўз ўрнига одам ёллаш буюрилмаганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан А* вилояти ташкилотлари ходимларининг ҳар биридан ёзма тушунтиришлар олинди ҳамда интернет тармоғида эълон қилинган хабарлар ўз тасдиғини топмади.
P.S.: Агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “1176” қисқа рақамли ишонч телефони, ижтимоий тармоқдаги “dmi.mehnat.uz” сайти ҳамда @mehnathuquqbot телеграм меcсенджерига мурожаат этишингиз мумкин."
- https://t.me/c/1179453436/2268t.me
- https://dmi.mehnat.uzmehnat.uz