Ёлғончиларнинг бу йилги методичкаси ҳақида аввал айтувдим. Бетни без қилиб мажбурий меҳнат йўқ, дейишга ўрганиб қолишди.
Лекин учига чиққан қасамхўрлар учун ҳам тан олишдан ўзга чора қолмаяпти. Кўзни лўқ қилиб тасдиқланмади, дейиш имконияти қолмаганда Инспекция, Парламент аъзолари, турли комиссиялар акт тузади ва маҳаллий прокуратурага беради. Ўша жойда иш чирийди. Эсдан чиққунча.
Банкир кундалиги канали ёзмоқда:
"Наманганда мажбурий меҳнатга жалб этиш кучайса кучайдики, бир дам босим камаймади. Наманганда аҳвол жуда оғир. Учқўрғон туманига ҳамма ташкилотлар пахтага жалб этилган. Жалб этилгани етмагандай ҳар куни саноқчилар келиб одам санайди. Кунни ярми саноқчиларга одам санатиш билан ўтмоқда.
Наманганда шундай аҳволга тушишини ҳеч ким ўйламаган эди. Сенатдан бириктирилганлар текширувчиларга ҳам, Прокуратурага ҳам, Меҳнат инспекциясига ҳам лавозим хайф, Халқ ишончи хайф".