11K39Telegramda ochish
Наманган вилоятида банклар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳақидаги хабарлар ўз исботини топгани ҳақида айтилмоқда. Газетанинг маълум қилишича, Меҳнат вазирлиги инспекцияси томонидан мажбурий меҳнат билан боғлиқ далиллар тасдиқланган ва ҳужжатлар Прокуратура органларига ўтказилган. Албатта, мажбурий меҳнат ҳолатини яна тан олмай, тушунтириш хатларидан папка йиғиб, ёпди-ёпди қилгандан, тан олишаётганига ҳам раҳмат. Лекин маълум ҳудуддаги фавқулодда ноқонуний ишларни ўша ҳудуддаги прокуратура ёки назорат идораларига топширилиши жудаям нотўғри ҳозирги даврда. Ҳаммасига ҳоким бошчи қилиб қўйилган - ўзаро тийиб туриш издан чиққан, вилоятларда Прокуратура органларининг мустақиллиги фақат қоғозда қолган, албатта ҳокимият тайзиқи остида ёпди-ёпди қилишга уринишлар бўлади. Банкирлар эса ҳеч иккиланмай, ҳеч кимдан чўчимай, пахтага, мажбурий меҳнатга, теримчи жалб қилиш учун пул йиғишларга мажбурлашларга очиқ курашишдан қўрқмасликлари керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin