Бонкирлар дам олиш кунлари дам олишлари керак: пахтага чиқишга ёки ўрнига теримчи чиқариш учун пул беришга мажбур эмас!
Ҳудудларда, айниқса чекка туманларда банк бўлинмалари ходимларининг дам олиш кунлари пахтага чиқишга ундаш ёки ўрнига теримчи учун маошдан пул беришга уринишлар ҳақида хабарлар, афсуски, яна пайдо бўлмоқда (кечаги дам олиш кунларидан бошлаб жуда кўпайган).
Банк бўлинмаларининг ҳудудлардаги бўлинмалари ўзи бусиз ҳам кичик маошларга ва катта юклама билан ишлашади. Турли сабабларга кўра яшаётган ҳудудига боғланган ходимлар, айниқса аёл ходималар учун танлов мавжуд эмас. Улар мажбурлашларга қарши тура олишмайди ёки ўз раҳбарларини айбсиз айбдорга айлантиришни исташмайди (оғзаки топшириқлар юқоридан келади, мажбурлашлар тасдиқланган ҳолатда ҳам ижрочи - ўзбекнинг кичиги жазоланади).
Нима бўлганда ҳам, бу каби ҳолатларда жим турмаслик керак. Янги Ўзбекистон эски Ўзбекистон эмас.
Пахта теримига мажбурлашлар ёки теримчи чиқариш учун пул ушлаб қолишга (хусусан, маошдан) уринишлар юз берган 1176, (71) 200-06-00 рақамларига қўнғироқ қилинг. Ёки https://munosibmehnat.uz/ порталига ёзинг. Мурожаатчиларнинг шахси сир қолиниши кафолатланади, дейишмоқда. Пахтага мажбурлашга сабабчи бўлаётган асл айбдорлар жазоланади, деб ишонамиз.
- https://munosibmehnat.uz/munosibmehnat.uz
- https://t.me/mehnatvazirligi/18899@mehnatvazirligi