Shokirjonov news kanalidan
Жомбойда автозаправкалардан биридан 320 миллион сўм пулни ўғирлаб кетишипти. Ўғриларни мелиса ушлабди, маладес!
Лекин савол туғилади: ўша заправкада бунча пул нима қилаятувди?
Чамалаб ҳисобланг ўзингиз: ҳар бир машина ўртача 32 минг сўмлик заправка қилган тақдирда ҳам бир кунда 10 мингта машина заправкага кириб чиққан бўлиши керак.
Лекин бунинг имкони йўқ. Бунақа бўлса — заправкадаги навбатнинг буёғи «вишши тўчка»гача, буёғи Самарқандгача боради.
Хўп, бир кунда ўртача 200 та машина киради, деб олсак, камида 50 кунлик савдо пули кассага кирим қилинмасдан, банкка топширилмасдан келинган.
Маълумки, савдо пуллари кунлиги кунига банкка инкассация хизмати орқали кирим қилиниши шарт!
Нега масаланинг бу томонига Жомбойдаги солиқ идоралари ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими эътибор қилмайди?
Чунки қилолмайди! Чунки улар “импотент” ташкилотлар ҳисобланади. Бу ташкилотлар жиноятчи ва ҳуқуқбузарни эмас, ўзи истаган ва тепадан буюрилган инсон ва ташкилотларни жазолашга ихтисослашган.
Лекин масаланинг шу томони борки, ана ўша ташкилотлар нормальний (импотент бўлмасдан!) ишлаганида 320 миллион сўмни ўғирлашдек жиноят содир бўлмаган бўлар эди.
Ит мана шу ерга кўмилган, ёронлар...
P.S. Солиқ ва бошқа тўловларни яшириш эвазига давлатни «алдаб итариш» ортидан ҳаромдан мўмай даромад қилишни мақсад қилган, жиноят қилган ва бошқа жиноятга шароит яратган заправкачиларнинг сизу бизнинг виждонан тўлаётган солиқларимиз ҳисобидан ишлаётган ички ишлар ходимларининг меҳнатидан фойдаланиб, давлатдан ёрдам сўраши эса — просто нонсенс! Уларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Бу — Ўзбекистон, болажоним!
➡️ @shokirjonov