16K140Telegramda ochish
Бизнинг солиқ соҳасидаги маъмурларимизни миллиардерга айланган чиновниклар мулки, даромад ва харажатлари декларацияланиши ва очиқланиши қизиқтирмайди. Бизнинг солиқ соҳасидаги маъмурларимизни 10 минг рубль устав капитали билан кеча очилган "хорижий" контораларга миллиардлаб турадиган мулк ва активлар текинга бериб юборилаётгани қизиқтирмайди. Бизнинг солиқ маъмурчиларимизни нақд пулларга ва келиб чиқиши номаълум пулларга кўп қаватли уйлар қуриб, сотиб пулини легаллаштираётганлар қизиқтирмайди. Лекин бизнинг солиқ маъмурчиларимизни ойига 10тадан кўп транзакция ўтказадиган, банкда омонатини ушлайдиган фуқаролар жиддий қизиқтиради. Ахир улар нега банк орқали айланма ўтказишаяпти? Орзиқиб қўмсалинаётган хўв ўша омон-омон замонлардагидек нақдга ишлашса, 15-25%лик обнал схемалар бўлса, "под колпаком" ишлайдиган обналичка фирмалар фаолияти гуллаб-яшнаса ва улар билан "келишиб" қўяверса бўлмайдими? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin