9.5K25Telegramda ochish
Мен қаршиман Ҳар қандай солиқ имтиёзи бошқа ижтимоий гуруҳларга нисбатан адолатсиз қайта тақсимот ва имтиёз берилган гуруҳ учун мажбурий лоялликларни яратади. Кризис вақтида ва айниқса камбағалликка қарши кураш доирасида фақат маълум бир суммагача, масалан яшаш минимуми ёки ойига 5 базавий бирликкача, бўлган даромадларгина солиққа тортилмаслиги керак. Бу имтиёз эмас, бу солиққа тортилмайдиган даромад дейилади. Блогерлар ва умуман ижтимоийлашган фуқаролар бирон бир муаммони кўтаришда ўзларига имтиёзли позиция яратишдан тийилишса, бундан ҳамма ютади. Давлат ҳам, жамият ҳам, блогерлар ҳам. @the_bakiroo https://t.me/xushnudbek/5121

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin