41K249Telegramda ochish
Камбағалликка қарши кураш ҳақида Камбағалликка қарши курашнинг биринчи қадами рўйхатлар тузиш эмас, балки ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқараётган сабабларга қарши курашиш бўлиши керак. Бу борада қуйидаги омилларга алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади. Камбағаллика қарши кураш доирасида, биринчидан, солиқ солинмайдиган минимумга қайтилиши керак. Бу минимум камида яшаш минимуми даражасида бўлиши лозим. Иккинчидан, қонунчилик билан яшаш минимуми белгиланиши керак. Акс ҳолда, камбағалликка қарши курашиш кампаниясидан самара бўлмайди. Учинчидан, бойларнинг даромади ва мулкларига солиқ каррасига оширилиши лозим. Ўзбекистон дунёдаги энг адолатсиз давлатлардан бири бу борада. Бизнес эгаси фойдадан 5% солиқ тўлайди, тўласа, агар, ёлланма ишчи эса 12%. Бундан воз кечиш керак. Тўртинчидан, монополияларни, айниқса давлат ва ҳукумат идоралари бенефициарлигидаги хусусий монополияларни йўқ қилмай туриб камбағалликни камайтириб бўлмайди. Амалдор бизнесменлар фойдасига ҳар солиқ, ҳар бир бож, ҳар бир имтиёз қолганларни ёппасига камбағаллаштиради. Бешинчидан, коррупцияга қарши кураш адолатли, қонуний ва тенг бўлиши керак. Коррупцияга қарши кураш адолатсиз бўлса, қолганларни янаям қашшоқлаштиради. Чунки бу коррупцияни бадтар авжлантиради ва нархини оширади. Коррупциянинг охирги тўлови барибир камбағаллар бўйнига бориб тушади. Олтинчидан, камбағалликка қарши кураш маъмурчилиги "эшагидан тушови қиммат" жараёнга айланмаслиги керак. Яъни камбағалликка қарши ажратилган маблағларнинг йўл-йўлакай ўзлаштирилишига шарт-шароитлар бўлмаслиги лозим. Еттинчидан, камбағалликка қарши кураш бизнесни соғиш инструментига айланиб кетмаслиги керак. Чунки жойларда салласини олиб кел деса, калласини олиб келадиган амалдорлар бор экан, бу риск доимо сақланиб қолади. Бизнесдан фақат ва фақат қонуний солиқ ундирилиши керак. Солиқ тўлагандан кейин бизнес ҳомийлик қилишга, пакет қилиб беришга, ҳокимлар кўрсатган фирмаларга пул ўтказиб беришга мажбур эмас. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin