11K19Telegramda ochish
Президент мурожаатномасида қарийб ўттиз йиллик янги тарихимизда илк марта мамлакатимиздаги камбағаллар улуши (12-15%) ва сони (4-5 млн.) ҳақида тўхталиб ўтди. Бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистондаги камбағаллик нафақат ишсизлар орасида, балки иш билан бандлар орасида ҳам кенг тарқалган. Айниқса, мавсумий, бир марталик ишларда ва қишлоқ хўжалигида. Шу маънода, қашшоқликни камайтириш, айниқса иш билан бандлар орасида қашшоқликка йўл қўймаслик учун бошқа категориялардан кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини тезроқ суръатда ошириб бориш, ҳақ тўлашнинг соатбай ва кунбай минимумларини жорий этишга тўғри келади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin