10K40Telegramda ochish
Коронавируснинг тарқалиши давом этса ва таъсирчан чоралар топилмаса, бу пандемия бусиз ҳам циклик кризисга ҳомиладор бўлиб турган глобал иқтисодиёт учун жиддий чақириққа айланади. Кўплаб экспертлар туризм, умумий овқатланиш, мева-сабзавотлар савдоси каби соҳаларда катта йўқотишлар юз беришини прогноз қилмоқдалар. Бир қарашда, импортимизнинг 20 фоиздан ортиғи, ташқи савдо дефицитининг қарийб 40 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келаётган вазиятда, коронавирус муаммоси импортга қарши курашаётган Ўзбекистон учун айни муддаодек. Лекин ўрта ва узоқ истиқболда коронавирусга даъво топилмаса, ташқи инвестицияларга муҳтож, туризмга юқори умидлар бераётган, мева-сабзавот экспортига алоҳида урғу берилаётган иқтисодиётимиз учун жиддий ташқи хатарга айланиши мумкин. P.S. Эртага бозорлар очилганда кўп трендлар маълум бўлади. Олтин ва доллар - бу классика, яна қимматлашади, нефть қулашда давом этса керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin