17K154Telegramda ochish
Эртага геосиёсий вазият бирдан ўзгариб, Президент Мирзиёев ЕОИИга кирмаймиз, бу мамлакатимиз манфаатларига зид, кўр ҳассасини бир марта йўқотади, тарих олдида ҳам, авлодлар олдида ҳам масъулмиз, деб баёнот берса борми, бешта партия, иккита палата, қирқта вазир, юзта сенатор, юз элликта депутат аввалбошдан ЕОИИга киришга қарши бўлишганини оғиз кўпиртириб гапиришни бошлайди. Учига чиққан иккиюзламачи чиновниклар эса, Президент кўзимизни очиб берди, шунча йил сенатор бўлиб юриб ҳеч ким эканлигимизни билмаганаканмиз, дейишгача боради. Чунки Ўзбекистон давлатчилиги қисқа тарихида иккиюзламачилик учун сиёсий масъулият ҳеч қачон бўлмаган. Машҳур 1984 таъбири билан айтганда, бугун кечқурун биз Океания билан дўст бўлишимиз, эртага эрталаб эса Океания билан қир-пичоқ душманга айланишимиз мумкин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin