
Камбағаллик даражаси 2,8 фоизгача туширилади
2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар сифатида камбағаллик даражасини 2,8 фоизгача ва ишсизлик даражасини 4,5 фоизгача пасайтириш белгиланмоқда.
Аввалроқ, Мурожаатномада камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоизга тушириш вазифаси эълон қилинганди.
2025 йил якунлари билан расмий рақамларда ишсизлик 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушгани, камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга пасайтирилгани айтилади.
Маълумот учун, камбағаллик даражасининг пулдаги ўлчови бўлган минимал истеъмол харажатлари индексация қилингани йўқ ва 669 минг сўмни ташкил этади (2026 йил 20 январга қадар йиллик инфляцияни ҳисобга олиб қайта кўриб чиқилиши лозим эди).
- https://lex.uz/pdffile/8038302lex.uz
- https://president.uz/uz/lists/view/8834president.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11828@the_bakiroo
- https://lex.uz/ru/docs/5606697lex.uz