Камбағаллик даражаси ҳам, ишсизлик даражаси ҳам 4,5%гача туширилган
Парламентдаги чиқишда эълон қилинган маълумотларга кўра, камбағаллик даражаси 4,5 фоизга тушгани айтилган (2025 йил ярим йилликда 6,8%,
2025 йил охирида 5,8% дейилган).
Ишсизлик даражаси ҳам 4,5%гача пасайган (2025 йил ярим йилликда 5,1%, йил бошида 4,8%).
Ярим йилда 506 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилган (ўтган йили шу даврда 3 млн.дан ортиқ). Яна айтилишича,2 миллион 616 минг нафар аҳолининг даромади оширилган. 546 минг нафар норасмий банд фуқаронинг фаолияти оқартирилган.
Йил охиригача камбағаллик даражасини 2,8%гача, ишсизлик даражасини 4,5%гача тушириш мақсадли кўрсаткич ўлароқ дастурга кирган.
Рақамлардан кўринадики, “ишсизликни пасайтириш режаси” ярим йилдаёқ бажарилган.
- https://t.me/the_bakiroo/11622@the_bakiroo
- https://president.uz/uz/lists/view/8342president.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11947@the_bakiroo